Канада термаси бош мураббийи: "Мақсад қўрқмасдан ўйнаш ва биринчи бўлиб гол уриш эди"

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2022, 14:31
Канада терма жамоаси бош мураббийи Жон Ҳердман ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Бельгиядан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бугун футболчиларим ҳақли равишда шу ерда эканликларини кўрсатишди. Мухлисларимиз ҳам ақл бовар қилмас даражада эди. Улар кўп эмасди, лекин улар стадионни жонлантиришди ва биз футбол халқи эканлигимизни кўрдик. Мақсад қўрқмасдан ўйнаш ва биринчи бўлиб гол уриш эди. Режамиз ўхшамади, аммо бошқа ўйиндаги дуранг эвазига плей-офф тақдири ҳамон очиқ.

Мен футболчиларим қилган ишларидан жуда фахрланаман. Бирлашишда давом этишимиз ва муваффақиятга ишонишимиз керак. Пенальтиларга келсак, Канаданинг биринчи голига умид қилгандик. Мен Альфонсо билан фахрланаман, у масъулиятни ўз зиммасига олди, бутун мамлакат бу биринчи голни кутаётганди. Мен унинг жасоратли экани билан фахрланаман. Бу унинг оқшоми эмасди, лекин Куртуа ҳам яхши дарвозабон", – деди Ҳердман.

Бельгия 3 очко жамғариб, "F" гуруҳида пешқадамга айланди. Ундан кейинги ўринларда Марокаш, Хорватия ва Канада юрибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic