

"Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "Шўртан" клуби трансфер ойнаси ёпилгунга қадар селекция ишларини давом эттирмоқда. Бугун жамоамиз яна бир иқтидорли футболчи билан шартнома имзолади!
Камрон Саидазимов – "Шўртан" жамоасида!
Тажрибали ҳужумкор ярим ҳимоячи Камрон Саидазимов эндиликда Ғузор жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У бунгача "ОКМК", "Локомотив", "Андижон" ва "Сурхон" клубларида ўйнаган ва ўз маҳорати билан футбол мухлисларининг эътиборини қозонган.
Биз Камроннинг янги мавсумда "Шўртан" ғалабаларига катта ҳисса қўшишига ишонамиз!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, Камрон Саидазимов фаолияти давомида 87 ўйинда қатнашиб, 2тадан гол ва ассист қайд этган.



