Кампуш: "Мбаппе Неймарни сотишни талаб қилгани ёлғон маълумот"

Sherzod Nurmatov
17 сен 2022, 12:37
ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш ҳужумчи Килиан Мбаппе ўтган ёзда бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотишни талаб қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Неймар ҳеч қачон ПСЖдан кетишга яқин бўлмаган. У ҳақида тарқалган барча миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мбаппе Неймарни сотишни талаб қилгани ҳам ёлғон маълумот. У ПСЖ лойиҳасининг юз фоиз қисми", – деди Кампуш.

30 ёшли Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатма қайд этди. 23 ёшли Мбаппе эса 8 та учрашувда 10 та тўп киритди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport