


"Неймар ҳеч қачон ПСЖдан кетишга яқин бўлмаган. У ҳақида тарқалган барча миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мбаппе Неймарни сотишни талаб қилгани ҳам ёлғон маълумот. У ПСЖ лойиҳасининг юз фоиз қисми", – деди Кампуш.
30 ёшли Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатма қайд этди. 23 ёшли Мбаппе эса 8 та учрашувда 10 та тўп киритди.



