"Камп Ноу"нинг афсонавий трибуналари бузилмоқда
11 июл 2023 23:13
Янгиликлар
"Камп Ноу"нинг афсонавий трибуналари бузилмоқда
Каталонияда "Барселона"нинг уй стадиони ҳисобланмиш "Камп Ноу"ни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Айни дамда техникалар "Камп Ноу" трибуналарини бузиш жараёнини ўтказмоқда. Стадионнинг тепа қисми деярли бузиб бўлинган.
Олдинроқ маълум қилинганидек, "Камп Ноу"ни таъмирлаш ишлари 2024 йил ноябрь ойида якунига етади. Унга қадар "Барселона" Олимпия стадионида ўйинларини ўтказади.
Шу орқали "Камп Ноу"нинг сиғими 99 мингдан 110 мингга кўтарилади. Таъмирлаш ишлари учун харажатлар 1,45 млрд еврони ташкил қилади. Бу пулларни жалб қилиш учун клуб 20 инвестор билан ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Камп Ноу" 1957 йили қурилганди.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар