Камолиддин Тожиев: "Шацких қачон қайтади? Буни шифокорлардан сўраймиз"

Administrator
25 сен 2024
Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Пахтакор" ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (6:0) мезбонлар устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Йигитлар ўзларига берилган вазифани тўлиқ бажаришди. Дастлабки дақиқаларда бироз мослаша олмадик. Лекин кейинчалик йигитлар ўз даражаларидаги ўйинни кўрсата олишди.

-Бош мураббий Максим Шацкихнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари борлиги айтилди. Шу ҳақида нималар дея оласиз?

-Шундай. Унинг соғлиғида муаммолар бор. Қачон қайтиши аниқ эмас.

-Кейинги ўйин ОЧЛда "Персиполис"га қарши бўлади. Бош мураббий Эронга борадими?

-Буни шифокорлардан сўраймиз. Бу борада тўлиқ маълумотимиз йўқ.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia