

Бугун жамоанинг машғулотида бўлган сайтимиз мухбирлари бир қатор интервьюлар ташкил қилишди. Яқиндагина "шерлар" аъзосига айланган болгариялик ҳимоячи Камен Хажиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен оддий жамоага келганим йўқ. "Пахтакор" буюк тарихга, совринларга эга жамоа. Ўзбекистонда футболни яхши кўришларини биламан. Янги оилам мени илиқ қарши олди. Ҳаммаси кўнгилдагидек, дея оламан. Суперкубок билан ўйинга тайёргарлик жуда яхши кетяпти. Туркиядаги йиғинлар албатта самарали бўлади, деган умиддаман.
Менга рақобатлашиш ёқади. "Пахтакор"нинг марказий ҳимоясида мендан ташқари футболчилар ҳам бор. Ҳамжиҳатликда марраларни заб этамиз", - дейди Камен Хажиев.



