

“Ренн” бош мураббийи Жюлен Стефаннинг хабарига кўра, жамоа аъзолари — Даниэле Ругани ҳамда ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга жароҳат олиб бир неча ҳафтага сафдан чиқди.
Ругани “Брест”, “Челси” ва ПСЖга қарши баҳсларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Камавинга ҳам мазкур баҳсларда қатнашмаслиги аниқ.
26 ёшли Ругани жорий мавсум “Ренн” сафида 2 та ўйинда қатнашиб, Камавинга эса 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



