Камавинга жароҳат сабаб Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
16 ноя 2023
"Реал" футболчиси Эдуардо Камавинга жароҳат сабаб Франция терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Унинг ўнг тиззасида муаммолар бор. 

У Франция терма жамоаси машғулотида Усман Дембеле билан тўқнашиб кетди.

21 ёшли футболчи Гибралтар ва Греция терма жамоаларига қарши кечадиган Евро-2024 саралаш ўйинларини ўтказиб юборади. 

Эслатиб ўтамиз, Франция октябрь ойида Европа чемпионати йўлланмасини нақд қилиб қўйган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Le Parisien