Камавинга Бэйл агентининг мижозига айланди
05 дек 2020 14:27
Янгиликлар
Камавинга Бэйл агентининг мижозига айланди
"Ренн" ва Франция терма жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга агентини ўзгартирди.
Жонатан Барнетт 18 ёшли хавбекнинг агентига айланди, у шунингдек "Тоттенхэм"да ўйнаётган Гарет Бэйлнинг ҳам вакили ҳисобланади.
"Биз унинг оиласи билан бирга ишламоқчимиз. Бу футболчи учун атрофидагилар жуда муҳим", - дейди Барнетт.
Камавингага анчадан бери "Реал" даъвогарлик қилмоқда, Барнетт эса Мадрид клуби президенти Флорентино Перес билан ажойиб муносабатларга эга.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар