

Бу ҳақда жамоа бош мураббийининг ассистенти Данкан Фергюсон айтди.
"Доминик сон суягидан жароҳат олди. У тиббий кўрикдан ўтиши керак. Ушбу жароҳат жамоага салбий таъсир қилиши мумкин", - дейди мутахассис.
23 ёшли ҳужумчи иккинчи тайм бошида алмаштирилди. Бунгача Доминик битта гол ва битта ассист қайд этишга улгурди.
Футболчи жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.



