Калиду Кулибали: "Мен Неаполни севаман, Неаполь эса мени"

Alisher
30 окт 2020
Олдинроқ, "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалига "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

"Мен Неаполни севаман, Неаполь эса мени. Бу энг асосийси. Мен доим ўйинлар ўтказишга тайёрман, шартнома бўйича яна 3 йилим бор. Мен босиқман. Бошқа жамоалар менга қизиқиш билдирмоқда, аммо мен ҳали ҳам шу ердаман", - дейди футболчи унга "Ливерпуль" қизиқиш билдираётгани борасидаги хабардан сўнг.

Кулибали "Наполи"га 2014 йилнинг ёзида Бельгиянинг "Генк" клубидан ўтган эди. Трансфер нархи 7,5 миллион еврони ташкил этмоқда.

29 ёшли футболчининг Италия клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports