UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  0 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  3 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

Калаванинг учи кўринай деб қолди. Мен попкорнлар билан тайёр турибман Янгиликлар

Калаванинг учи кўринай деб қолди. Мен попкорнлар билан тайёр турибман

ЎФФ ўзига келмоқда. Аниқроғи, журналистларнинг ҳаракати билан. Қандай қилиб дейсизми? Тушунтираман.

ЎФФ футбол оламидан икки кишини четлаштирди. Ҳакам Рустам Бобомуродовни умрбод, мураббий Вадим Абрамовни номуайян муддатга. Ҳар икки масалани ҳам журналистлар ҳали у жойидан, ҳали бу жойидан очишга ҳаракат қилди. Аслида, калит уларнинг қўлида эмас. Улар сўраб-сўраб Маккани топишган деб, ҳали у томонга, ҳали бу томонга микрофон тутиш билан банд бўлади. Охири кимдир ҳақиқатни рўй-рост айтмагунича давом этадиган жараён бу.

Ҳамкасбларим Шаҳбоз ва Нарзулла кеча ЎФФга бориб самимий суҳбат қурган бўлишса-да, қуруқ қўл билан қайтишмади. Самимий ёзилган мақолада жуда бир яхши ҳикматлар ётибди. Ўқимаганлар бўлса, шу линк орқали бир кириб чиқишар кейин.

ЎФФ вице-президенти Абрамов фаолияти яхши ўрганилгани ва унда бир қатор масалалар борлигини эътироф этган. Мана шу жойида стоп тугмасини босишнинг ўзи етарли. Шаффофлик дегани, Абрамов ўша фаолияти давомида нималар қилгани аниқ айтилиши керак. Калаванинг учи аслида шу бўлиши катта эҳтимол.

Чунки Абрамов фақатгина Олий Лига клубларини бошқармаган. У икки йил давомида миллий терма жамоага ва қанчадир вақт Ўзбекистон олимпия термаларига мураббийлик қилган. Балки хато шу ерда кетгандир? Ёки “Трактор”да вақтидами? Ҳар холда бизга маълум эмас. Умид қиламанки, билиб оламиз ҳаммасини.

Демак, ЎФФ тўғри йўлдан кетмоқда. Рустам Бобомуродовда ҳам хатолар лимити тўлиб кетган, яъни, ташкилот барчасини билиб, қолганларга ўрнак бўлсин учун жазолаган, қойил. Энди фақатгина жазолар қайси хатоларнинг касри эканини билишимиз керак.

Навбат Вадим Абрамовга. Умид қиламанки, у ишни охиригача олиб боради ва ўзини оқлашга уринади.


Муаллиф :
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика