UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:20АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  4 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  24 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11

"Австралия кўпчилик ваҳима қилаётгандек кучли эмас, Куперни Сурия бош мураббийи бўлгани ўйин қийматини оширади " — Мутахассислар қуръа ҳақида нималар деди? Янгиликлар

"Австралия кўпчилик ваҳима қилаётгандек кучли эмас, Куперни Сурия бош мураббийи бўлгани ўйин қийматини оширади " — Мутахассислар қуръа ҳақида нималар деди?

Бир неча соатлар олдин Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги рақибларини билиб олдик.

Ташқаридан олиб қаралганда барча Австралияни жиддий рақиб сифатида кўраётгандек. Лекин бугунги кунда футбол ривожланаётганини, исталган терма жамоадан хавф кутиш мумкинлигини унутмаслик керак. Бизнинг мақсадимиз эса доим юқори бўлиб келган ва бу йўлда рақиб танлаш керак эмас. Бу борада фикрларимни қисқа қилган ҳолда, мутахассисларга юзланаман. 

Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан тўқнаш келади

Тимур Кападзе (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, "Олимпик" клуби бош мураббийи) - Биринчидан терма жамоамизга омад тилайман. Худо хоҳласа ватанимизга биринчи ўрин билан қайтишади. Гуруҳ ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳар бир рақиб ўзига яраша кучга эга. Австралия кучли, Сурия ҳар доим ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз, Ҳиндистонни буларнинг фонида кучсиздек. Лекин уларда ҳам футбол олдинга силжимоқда. Ўзбекистон гуруҳдан чиқишига ишонаман. Фикримча, ҳозирги кунда терма жамоамизда совринли ўринларга курашадиган салоҳият мавжуд. Мураббий ва футболчиларнинг бунга кучи етади, деб ўйлайман. 

Камолиддин Мурзоев (Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари) - Ўйлашимча, қулай рақиблар тушди. Биз билган Австралия ҳам ҳозирда кучли даражада эмас. Саватчаларни олиб қараганда ҳам биз тенг рақибмиз. Қайсидир жабҳаларда устун келиши мумкин. Умумий олиб қараганда устунлик катта эмас. Қолган икки жамоага келсак, Сурия бош оғриқ бўла олади. Бу жамоани кўпчилик яхши билади. Олдимизга юқори мақсад қўйилган тақдирда рақибларни кучли ёки кучсизга тақсимлаш нотўғри бўлади. Лекин барибир қуръа бир мунча қулай, деб ўйлайман. 

Абдумажит Тоиров (собиқ футболчи) - Қуръадан аввал саватчаларни олиб қараганда, 3,4 саватлардаги рақиблар муаммо туғдирмасди. Энг кучли терма жамоалар биринчи саватда эди. Эрон ёки Австралия тушса яхши бўларди, деб ўйлаётгандим. Австралия тушди, ўйлашимча улардан камчилик жойимизни кўрмаяпман. Гуруҳда бемалол биринчи ўринни эгалласак бўлади. Ўзбекистонга мухлислик қиламиз, қанча узоққа борса шунча хурсанд бўламиз. 1,2,3 ўринлар учун бемалол курашсак бўлади. "с" гуруҳини энг бўш, дея оламан. 

Бахтиёр Ҳамидуллаев (собиқ футболчи, Ҳиндистон билан сўнгги тўқнашувдаги гол муаллифи) - Менимча, яхши рақиблар тушди. Осиёда барча жамоалар ривожланмоқда. Албатта гуруҳдаги энг кучли рақиб Австралия билан қандай ўйнаш кераклигини қитъанинг қолган термалари кўрсатиб берди. Мисол учун Қирғиз Республикаси ҳам охирги ўйинда Австралияни қийнаб қўйганди. Ўйлашимча, у қадар қўрқинчилик рақибмас. Ноқулай рақиб сифатида Сурияни кўрсатган бўлардим. Гарчи ўз ватанида ўйнамасада, футболи ортга кетмаяпти. Ҳиндистон ҳақида эса кўп тасаввуримиз йўқ. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқа олишимизга потенциалимиз етади. 

Шаҳбоз Беғамов (Championat.asia эксперти) - Гуруҳ анча яхши. Ҳар хил категориядаги рақиблар: кучли, ўртача ва кучсиз рақиблар тушди. Австралияни қачондир ютиш керак ва буни гуруҳда ҳамма нарсани ҳал этгач амалга ошириш қулай фурсат. Сурия нисбатан ноқулай, лекин ютиб юрган жамоамиз. Куперни Сурия бош мураббийи бўлгани ўйин қийматини оширади ва бу баҳсда ютишимиз керак. Ҳиндистон эса ортиқча муҳокамаларсиз ютишимиз ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз шарт бўлган жамоа. Осиё Кубогида минимум ярим финалга қадар боришимиз, идеалда ниҳоят бош соврин учун жиддий курашадиган муҳим мусобақа.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика