

“Неймар 2020 йили “Олтин тўп”ни қўлга киритишига ишонаманми? У жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. У “Олтин тўп” соҳибига айланиши мумкин аммо Неймар бунинг учун жамоавий совринларни ютиши ва ушбу ютуқларнинг қўлга киритилишига сабабчи бўлган бош қаҳрамонга айланиши зарур. Агар ПСЖ Чемпионлар Лигасида зафар қучса, у ҳолда Неймар “Олтин тўп” эгаси бўлади”, – дейди Кака.



