К-лига 1. Ашурматов, Искандеров ва Кенжабоев жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди

Alisher
1 мар 2021
Жанубий Корея чемпионати 1-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Жанубий Корея К-лигаси 1-турида "Улсан Хёнде" ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов тўп тепадиган "Канвон"ни қабул қилди ва йирик (5:0) ҳисобда ғалаба қозонди. Меҳмонлар сафида Ашурматов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. Қайд этиш керакки, ҳисобнинг бунчалик йириклашиб кетишига 53-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Лим Чай Миннинг қизил карточка олиши ҳам сабаб бўлди.


Искандеров ҳаракат қиладиган "Соннам" клуби эса ўз уйида дебютант "Жежу Юнайтед" билан нурсиз дуранг (0:0)га имзо чекди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик хавбек Жамшид Искандеров қайдномада йўқ эди, шу билан бирга "Жежу"нинг янги ўйинчиси Ислом Кенжабоев ҳам бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Таъкидлаш керакки, меҳмонлар ўйинчиси Жин 72-дақиқада майдондан четлатилди, аммо якунда барибир ҳисоб ўзгармади.



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia