

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жюль Кунде ўзи ҳақидаги миш-мишларга узил-кесил жавоб қайтарди. Футболчининг жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарлар сўнгги кунларда кўпайиб қолганди.
"Бу масалани 100% аниқлаштириш учун шуни айтмоқчиманки, мен ҳеч қачон "Барселона"дан кетишни сўрамаганман. Мен клубда қоламан. Ҳеч қаерга кетмайман", -дейди Жюль Кунде.



