

38 ёшли футболчи 13 йиллик танаффусдан сўнг яна ўзининг жонажон жамоасига қайтди. Сезар айнан “Фламенго” таркибида профессионал футболдаги фаолиятини бошлаган эди.
Жулио бунгача 1997-2005 йилларда “Фламенго” клуби шарафини ҳимоя қилганди. Сезар “Бенфика”дан Бразилия клубига кўчиб ўтди. Дарвозабон ва Лиссабон клуби ўтган йилнинг ноябрь ойида ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишганди.




