

Маълумотларга қараганда, "Ал Иттиҳод" "Рома" устози Жозе Моуриньюни бош мураббий қилиб олиб келмоқчи.
Жозе Моуринью 2021 йилдан бери Рим клубида ишлаб келмоқда. Айни вақтда "Рома" 17 очко билан турнир жадвалининг еттинчи поғонасида кетмоқда. Португалиялик мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунланади.



