Жозе Моуриньо: «Челси» учун мен ҳозирча биринчи рақамли мураббийман»

Narzulla Saydullayev
14 мар 2017
«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо «Челси»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди (0:1).

Баҳс давомида лондонликлар мухлислари Моуриньони Иуда деб аташди.

«Улар мени қандай аташса ҳам майли. «Челси» билан тўрт марта премьер-лигани ютадиган мураббий пайдо бўлмагунча мен улар учун биринчи рақам бўламан.

Кимдир тўрт марта чемпион қилса мен иккинчи рақамга айланаман. Ҳозирча Иуда – «Челси» учун биринчи рақам, – дейди Моуринью.

Жозе Моуринью «Челси» билан 2004/05, 2005/06 ва 2014/15 йилларда чемпион бўлган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com