

"Жуда чарчадим ва уйга кетишни истайман.
Бу оиламизнинг ғалабаси. Нафақат майдон ва захира ўриндиғидаги, умуман бутун стадиондаги оила аъзоларимизнинг! Оилага алоқадор эканлигингни ҳис қилиш - асосий муваффақият.
Биз боримизни бериб ўйнадик. Балки кимдир бундай ҳисобламас, лекин дарвозабонингизда АПЛнинг ҳужумкор жамоасига қарши ўйинда 120 дақиқа ичида фақатгина 2 та сейв бўлиши - муваффақиятни билдиради.
Йигитлар бунга лойиқ. Бизда финал сари фантастик йўл бўлди, А Серияда очколар йўқотишимизга тўғри келди. Аммо эндиликда биз финалдамиз ва унда ғалаба қозонмоқчимиз.
Руҳсат берсангиз дўстим, буюк мураббий Карлеттога (Карло Анчелотти) салом йўлламоқчиман. Кел, бирга финалларда ғалаба қознамиз", - деди Моуриньо.



