

"Ўйин тугамагунича у бизнинг рақибимиз бўлади. Ўйиндан сўнг эса умуман бошқача. Агар кимдир Чех собиқ жамоасига ёрдам беради деган фикрда бўлса Суперкубок баҳсига қарасин. У ғалаба қозонишни истайди. Ҳар доимгидан ҳам кўпроқ айнан бугун у ғалабани истайди.
Умуман, ўйин якунлангунича у "Арсенал" дарвозабони. Ўйиндан сўнг эса у кийиниш хонамизга бемалол кириши мумкин. Чех учун доимо эшикларимиз очиқ", - дейди Моуриньо.



