

«Ўз ҳиссиётларимни бошқаришни ўрганиб олганман. Агар жамоам гол урса жиннига ўхшаб нишонлайманми? Йўқ. Агар мухлислар менга салбий муносабатда бўлишса уларга ҳам салбий муносабатда бўламанми? Йўқ.
Баъзи мураббийлар клубни тарк этгач уни ёмонлай бошлашади. Мен клубларни яхши хотиралар билан тарк этаман. «Челси»дан яхши хотиралар қолган», – дейди Моуриньо.



