Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди

Khoja
28 май 2024
«Бавария» футболчиси Жошуа Киммих фаолиятини «Барселона»да давом эттирмайдиган бўлди.

Келишув амалга ошмаслигига немис футболчисининг катта маоши сабаб бўлган. 29 ёшли футболчи айни вақтда «Бавария»да йилига 20 миллион евро маош олади. Бу суммани эса ҳозирги «Барселона» тўлай олмаслигини маълум қилган.

Маълумот учун, Киммихнинг немис жамоаси билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномаси бор. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 10 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com