UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12

Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт" Янгиликлар

Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"

"Ал-Ҳилол" бош мураббийи португалиялик Жорже Жезус Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Пахтакор"га қарши жавоб ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бу ҳал қилувчи ўйин, мақсадимиз эса аниқ. Бу оддий чемпионат ўйини эмас, бу ерда мағлуб бўлган жамоа мусобақа билан хайрлашади формати ва биз ғалаба қозонишимиз шарт. Биринчи учрашувда мағлуб бўлдик, шунинг учун юқори даражадаги ўйин кўрсатиб, керакли натижага эришишни мақсад қилганмиз. Кеча тикланиш машғулотини ўтказдик, бугун эса асосий машғулот бўлиб ўтади. Бу ўйинда энг муҳими - ижобий натижага эришиш" - дея фикр билдирди Жорже Жезус жавоб баҳсидан олдин

Митрович, Шаҳрани, Лоди ва Тамбакти каби жароҳатланган футболчиларнинг тайёргарлиги ҳақида:

"Бу учликнинг қайтиши яхши янгилик, улар иштирок этишга тайёр, аммо "Пахтакор"га қарши ўйинда улардан фойдаланиш бўйича якуний қарор сўнгги машғулотдан кейин қабул қилинади. Митрович масаласига келсак, мен бу масалани шарҳлай олмайман ва тафсилотларни тиббиёт жамоасига қолдиришни маъқул кўраман. Эртага унинг иштирокини кафолатлай оламанми? Йўқ, тестлар ўтказилади ва ўйиндан бир соат олдин унинг ўйнай олиши ёки олмаслиги аниқ бўлади"



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика