

Бу ҳолат "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм Юнайтед" ўртасидаги ўйин дуранг (0:0) билан тугагандан кейин содир бўлди.
Беш тур қолганида "бўрилар"нинг ҳисобида атиги 17 очко бор. 17-ўринда турган "болғачилар" "Кристал Пэлас" билан дуранг ўйнади ва 33 очко тўплади. Шу тариқа Уэст-Мидлендс графлиги жамоаси жорий мавсум якунларига кўра элитани сақлаб қолиш учун математик имкониятни йўқотди.
Ҳозирда аутсайдерлар зонасида "Тоттенхэм Хотспур" (31 очко) ва "Бёрнли" (20 очко) ҳам бор.



