Жорди Альба: "Барселона" исталган мусобақада "Реал" билан рақобатлаша олади"
08 май 2022 12:12
Янгиликлар
Жорди Альба: "Барселона" исталган мусобақада "Реал" билан рақобатлаша олади"
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба "Бетис"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалабалар йўлига жуда кеч тушиб олганимиз афсусланарли. Кучимизга куч қўша олдик, аммо бу пайтда ЛаЛигада интрига қолмаган эди. "Барселона" барча совринлар учун кураша олиши керак.
Энди иккинчи ўринни олиб, Испания Суперкубоги учун йўлланмани қўлга киритишимиз керак. Кейинги мавсум ЕЧЛда қатнашишимиз аниқ бўлди. Энди одамларга "Реал" билан рақобатлашишимиз қизиқ. Аммо чемпионатда доимо барқарор жамоа ғолиб бўлди.
Келаси мавсумда барча совринлар учун курашамиз. Чемпионат ғолиблиги учун интиламиз", - деди Альба.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар