

"Ўзимни яна муҳим футболчи сифатида ҳис қилишим ёқимли. Биламан, Стиви мен билан шартнома имзолашни жуда истаган.
Пуллар? Одамлар футболчилар пуллар учун келган деб ўйлашади, футболчилар эса: "Ҳа, мен кетяпман", дейишяпти. Аммо барчаси ҳам Сиз ўйлаётгандек эмас. Одамлар истаса ишонсин, истамаса йўқ, бироқ менинг ҳаётимда пуллар асосий иштиёқ бўлмаган. Ҳеч қачон.
Стиви билан гаплашаётганимда у пулларни ўйламаганди. Барча суҳбатлар лойиҳалар, футболга оид гаплар эди. Ўз навбатида у пулли ишларга аралашмаслигини билдирганди", - деди Хендерсон.



