UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  1 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  3 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  9 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0

Жўра Хоназаров хотира турнири бўлиб ўтди Янгиликлар

Жўра Хоназаров хотира турнири бўлиб ўтди

Теглар :  Жўра Хоназаров
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Халқобод қўрғонида жойлашган стадионда 2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўзбек футболининг фидоийси Жўра Хоназаров хотирасига бағишланган турнир якунланди.
Жўра ота Хоназаров - ўзбек футболи ривожига катта хисса қўшган фидоий инсон эди. У киши қайси хўжаликда ишламасин, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини яратиб беришга катта эътибор қаратганини алоҳида таъкидлаш лозим. Тошкент вилоятининг бир қатор туманлари ҳамда Қозоғистон давлатида ҳам Ж.Хоназаров томонидан барпо этилган стадионлар ҳамон барчага хизмат қилмоқда.

Тошкент вилояти спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти (директор – Т.Ташмухамедов) ташаббуси билан анъанавий мусобақа 18-марта ташкиллаштирилди. Бу йилги беллашувларда  20 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Гуруҳ учрашувлари Ғазалкент ва Қизилтоғ шаҳарлари шунингдек, Юқоричирчиқ ва Янгийўл туманларида кечди.

-Мактаб ўқувчиларинингдам олиш кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра, ёзги таътил давомида бир қатор тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, ўзбек футболининг фидоийси, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ижроқўми фахрий аъзоси Жўра Хоназаров хотирасига бағишланган турнир юқоридаги фикримни исботлайди. Гувоҳи бўлганингиздек, барча учрашувлар ўта муросасиз тарзда кечди. Ўйлайманки, бугунги турнир янги номларни кашф этишга ва шу ёшдаги терма жамоамизга муносиб номзодларни танлаб олишга хизмат қилиши шубҳасиз, - дейди биз билан суҳбатда ИБЎСМ директори Т.Ташмухамедов.

 Тошкент вилояти терма жамоаси кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди.

Финалда  "Янгийўл" футбол мактаб-интернати ҳамда Тошкент вилояти терма жамоаси ғолиблик учун курашди. Таъкидлаш жоизки, ўйин жуда қизғин курашлар остида кечди. Иккала жамоада ҳам ўйинда ғалаба қозониш учун кўлаб голга тортадиган вазиятлар юзага келди. Аммо якунда биргина киритилган гол финал тақдирини ҳал қилди. Мусобақани амалдаги чемпион сифатида бошлаган Тошкент вилояти терма жамоаси яна бир бор энг кучли эканлигини амалда исботлади.

Турнирнинг ёпилиш маросимида ўзбек футболи фахрийлари - Тўлаган Исоқов, Вячеслав Солохо, Шамил Яфаров, Николай Любарцев, Иван Шкандинлар қатнашишди.
Турнир ғолиблари ва совриндорларига диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика