Жон Терри “Ман Сити” ҳимоячисидан совға қабул қилди
05 май 2021 20:05
Янгиликлар
Жон Терри “Ман Сити” ҳимоячисидан совға қабул қилди
“Челси” собиқ сардори ва ҳозирда “Астон Вилла”да бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Жон Терри “Манчестер Сити” аъзоси Рубен Диашнинг дастхати тушурилган футболкани қабул қилди.
Терри ушбу совғани олгани ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди:
- Кеча тунда бу йигит қандай қойилмақом ҳаракат қилди. Футболка учун раҳмат, менинг дўстим
Диаш эса Террига юборган футболкасига: “Менга энг асосий намуна бўлганлардан бирига улкан ҳурмат билан”, деб ёзди.

Рубен Диаш жорий мавсум АПЛда 29 ўйинда қатнашиб, битта гол урган. У кечаги учрашувда энг яхши футболчига ҳам айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар