Жоэль Кожо Cуперлигадаги дебют голи ва «Нефтчи» билан ўйин ҳақида гапирди
10 мар 2024 08:52
Янгиликлар
Жоэль Кожо Cуперлигадаги дебют голи ва «Нефтчи» билан ўйин ҳақида гапирди
Суперлига 2-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» ўйини олдидан «Динамо» форварди Жоэль Кожо ўйин ҳақида гапирди.
«Нефтчи»га қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик. «Нефтчи» ҳам «Навбаҳор»дан кам бўлмаган рақиб, уларга қарши ўйинда бор кучимизни ишга соламиз ва охиригача курашамиз. Ўйинга тайёрмиз десам бўлади.
Суперлигадаги дебют голим? Про лигами, Суперлигами фарқи йўқ, исталган пайт боримни беришга тайёрман. Чунки ҳар доим курашга ва нималарга қодирлигимни кўрсатишга шайман. Жамоамизда атмосфера, кайфият яхши, ўзимга ҳам, жамоамизга ҳам тўлиқ ишонаман.
Жиззахдаги стадионда мухлисларимиз қанча кўп бўлса шунча яхши. Чунки футболни ишқибозларсиз тасаввур қилиш қийин», - дейди Кожо.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар