Жоау Феликс фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин

Khoja
21 мар 2025
Айни вақтда «Милан» сафида ҳаракат қилаётган Жоау Феликс ёзда АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин.

Ҳуқуқий жиҳатдан «Челси»га тегишли бўлган ярим ҳимоячига «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда. «Астон Вилла» футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олмоқчи.

Маълумот учун, Жоау Феликс жорий мавсум «Милан» сафида 30 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 3 та голли узатма бор. Трансфермаркет футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com