Жоан Лапорта: "Сардорлар маошларини пасайтириб, барселоначасига иш тутишди. Улардан бошқа ҳеч ким буни қилмади"

Alisher
12 июн 2022
"Барселона" президенти жамоа сардорлари маошларини пасайтирганини маълум қилди.

"Барселона"да тўрт нафар сардор бор. Булар ҳимоячилар Жерар Пике ва Жорди Альба, шунингдек ярим ҳимоячилар Сержи Бускетс ва Сержи Роберто.

"Сардорлар маошларини пасайтирган ҳолда барселоначасига иш тутишди. Биз улардан доим миннатдормиз. 

Бу ҳаракат жуда муҳим эди. Сардорлардан бошқа ҳеч ким буни қилмади", – дейди Жоан Лапорта.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca