Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"

Omonjon To`xtamirzayev
3 сен 2024
"Барселона" президенти Жоан Лапорта бош мураббий Ханси Флик олдига қўйилган вазифа ҳақида гапирди.

"Барселона" Ханси Флик бошчлигида Ла Лига стартидаги 4 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.

"Биз Фликдан профессионалликни талаб қиляпмиз, у бизга маъқул келадиган футбол таклиф қила олиши муҳим.

Биз барчаси ҳақида маслаҳатлашиб, келишиб иш қиляпмиз ва жамоа келажаги учун мустаҳкам пойдевор қўйиш ниятидамиз.

У шунда инсонки, баҳоналар изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади. Совринлар ҳақида аниқ гап ёки вазифа бўлмаган.

Флик билан фикрларимиз бир жойдан чиқаётганидан хурсандман. Ишлашда давом этамиз", – деди "Барселона" президенти Жоан Лапорта.

"Манчестер Юнайтед" бош директори: "Эрик тен Хаг бизга мос мураббий"


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo