UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  0 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  16 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1

Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз Янгиликлар

Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз

Жоан Гарсия "Арсенал" таклифини рад этган, энди эса каталонияликлар шарафини ҳимоя қилади.

Германиялик дарвозабон тер Штеген саккиз йил давомида "Барселона"нинг асосий дарвозабони бўлди. Клубга керак бўлганида маоши қисқаришига ҳам рози бўлди, ҳеч қаерга кетиб қолмади. Охирги мавсумни асосан лазаретда ўтказди. Шунга қарамай, германиялик кипер мавсумнинг муҳим учрашувларида майдонга тушиши мумкин эди. Аслида айнан шу сабабли мураббий билан низо чиқди. Ханс-Дитер Флик ҳамюртини Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Интер"га қарши ўйинда майдонга туширишни истамади.

Ўша вазиятда футболчининг мурожаатлари ҳам ҳеч нимани ўзгартирмади. Аксинча, натижада, Марк-Андренинг Каталониядаги келажагига нуқта қўйиб қўйди. "Fanatik" нашрининг маълумотига кўра, тер Штеген яқин орада "Галатасарой"га кўчиб ўтади. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин ҳозирча бир нима дейиш мушкул. Испан клуби дарвозабони бўйича инсайдни турк матбуотидан олиш камида одатий ҳол эмас. 

Бир нарса аниқки "Барса" дарвозабони позицияси бўйича вазият бундан 3 йил аввалгидан фарқ қилади. Мисол учун Войцех Шенсни иккинчи рақам бўлишга рози бўлиб, шартномасини узайтирди. "Барселона"га эса асосий кипер керак эди ва клуб 24 ёшли Жоан Гарсия учун "Эспаньол" 25 млн евро тўлади. Ўзи у ким? Жоан "Барса" учун муносиб номзодми? Келинг, яхшилаб жойлашиб олинг, дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз.


Гарсия бу даражага етишида Буффоннинг қадрдонига раҳмат дейиши зарур

Ўз вақтида клуб афсонаси бўлган Тибо йиллар ўтиб, "Реал" сафидалигидаги гап-сўзлардан кейин эса унинг шарафига қўйилган (клуб афсоналарига нисбатан шундай қилинади) махсус белгини ўрнатилган жойдан олиб, парчалаб ташлашганди. Энди мабодо билмасангиз, "Эспаньол" географик жиҳатдан "Барселона"нинг ён қўшнисилигини эслатамиз. Принципиал рақиблигига қарамай, охирги йилларда "Барселона" билан чинакамига рақобатлаша олмаяпти. Шундай бўлсада, мухлислар футболчиларнинг тўғридан-тўғри оғриқли қабул қилишади. Айниқса трансфер қилинаётган футболчи "Эспаньол" тарбияланувчиси бўлса.

Жоан "Эспаньол" тизимида 15 ёшидан буён тўп тепади: барча ёш тоифасидаги жамоалардан ўтиб, 2021 йилда асосий жамоагача етиб борди. Аввалига Гарсия тажрибали Диего Лопесга ўринбосар бўлиб ўтирди. "Барселона"нинг бўлажак кипери 37 ёшли собиқ мадридчи сабоқларида янада улғайди ва уни ҳалигача ўз устозларидан деб ҳисоблайди, мунтазам равишда гаплашиб туради. Бироқ Гарсиянинг бугунги даражага етишида асосий фигуралардан бири Тома Н'Коно. Тўғри, балки ўзбекистонлик футбол мухлислари учун бу исм ҳеч нимани англатмас. Аммо Жанлуижжи Буффоннинг у ҳақидаги фикри салмоқли.

Жижжи камерунлик шарафига ўғлига унинг исмини қўйган: "Бу исм менинг кумиримники. Н'Коно — Камеруннинг ЖЧ-1990даги дарвозабони, айнан у туфайли мен дарвозабонликни яхши кўриб қолганман. Ўшанда Камерун термаси мени ўзига маҳлиё қилган, унинг дарвозабонининг ўйини эса фаолиятимда жиддий бурилиш ясаган. Айганча, ўғлимнинг туғилган кунида Н'Коно бизга қўнғироқ қилган".

Тома олти йил давомида Жоан билан ишлаган, ваҳоланки у "Эспаньол" мураббийи эмас, техник ассистенти эди. "У машғулотларга биринчи етиб келишини кўп бор кўрганман. Охирги бўлиб кетарди. Мен дарвозабонлик сир-асрорларини ўргатардим, Гарсияда менга айниқса унинг меҳнаткашлиги, вақт ўтса ҳам ўзгармагани маъқул келган", — тиниб-тинчимас Жоан меҳнаткашлиги билан афсонанинг эътирофига сазовор бўлди.


Гарсия "Арсенал"да иккинчи рақам бўлишни истамади ва "Барселона"нинг асосий дарвозабони даражасига етди

2022 йил Лопес "Райо Вальекано"дан кетди, унинг ўрнини эса бошқа фахрий — Фернандо Пачеко эгаллади. Жоан аввалига унга рақобатда ютқазди, лекин ора-орада ёш киперга имкон беришарди. Гарсия Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши майдонга тушди. Аммо, омади чопмади ва иккита гол ўтказиб юборди: "Ҳаётимдаги энг ёмон кунлардан бири. Мен ўз салоҳиятимни кўрсата олмадим ва бу мен учун қаттиқ зарба бўлди. Жамоадошларим ва мураббийлар менга ёрдам беришди. Бунинг учун улардан бутун умр миннатдорман".

Кейинги мавсумда Гарсия сабр қилишни ўрганди ва жамоадаги мавқеини яхшилаб олди: мавсумнинг дастлабки қисмида захира дарвозабони бўлган кипер, 2024 йил мартида имкониятдан унумли фойдаланди ва биринчи рақамга айланиб олди. Пачеко мураббий Маноло Гонсалес билан келишолмай, таркибдаги ўрнини тўлиқ йўқолди. Жоан 18 ўйиндан 11 тасида гол ўтказмади, ўтказиб юборган голлари ҳам 8 тагина бўлиб, "Эспаньол" Ла Лигага қайтишига катта ёрдам берди. Ўшанда футболчига "Арсенал" таклиф билан чиқди. Гарсия инглиз грандини кўриб, ақлини йўқотиб қўймади ва ишонч билдирган "Эспаньол"га ҳурмат кўрсатди. Шу ўринда таъкидлаш лозим, Лондонда уни биринчи рақам сифатида кўришмаётганди.

Кейинчалик маълум бўлдики, бу қарор узоқни кўриб қабул қилинган экан. Жоан ажойиб мавсум ўтказди: кўп бор жамоасини қийин вазиятларда қутқарди ҳамда статистикага кўра, ўтказиб юборган 51 та голидан 8,4 тага кўпроқ ўтказиши керак эди. Бу Ла Лигадаги энг яхши кўрсаткич эди. Тер Штеген фақатгина бир марта 2022/2023-йилги мавсумда (9,15) бунданда яхшироқ натижа қайд этган. Ўшанда "Барселона" бутун мавсумда 26 та тўп ўтказиб юборган.

Гарсия "Реал" билан ўйинда 10 та, "Бетис" билан — 9 та, "Атлетико" — 7 та, "Барселона", "Валенсия" ва "Сельта"га қарши ўйинларда эса 6 тадан сейв амалга оширган. "Sofascore" маълумотларига кўра, унинг ўртача кўрсаткичи — 7,39. Кейинги ўринда — Леандро Кабрера (7,00). Бундан кўриниб турибдики, "Эспаньол" 14-ўринни эгаллашида Гарсиянинг хизмати катта.

Умумий ҳисобда Жоан ҳисобида 140 та сейв — бу ҳам Испания чемпионатидаги энг яхши натижа. Унинг зарбаларни қайтаргани фоиз кўрсатгичида (75,5%) фақатгина "Атлетик" посбони Унаи Симон (79%), "Вильярреал"да Луис Жуниор (78,8%), "Атлетико"дан Ян Облак (78,1%) ва "Атлетик"нинг яна бир кипери Хулен Ахирресабаладангина (76,5%) пастроқ. Мисол учун Шенснида бу кўрсаткич — 66,7%, Пеньяда — 69,8%, тер Штегенда эса 63,6%.

Яна бир устун томони — пенальтилардаги муваффақиятли ўйин. Ўтган мавсум унинг дарвозасига 6 бор ўн бир метрлик жарима зарбаси белгиланди. Улардан иккитасини Гарсия қайтаришга муваффақ бўлди. "Мен қилаётган биргина иш — тўпни ушлаб олиш. Кимнидир мақташ керак бўлса, бу менинг майдондаги жамоадошларим", — деб, камтарлик билан фикр билдирганди каталониялик дарвозабон.

Гарсия бирга-бир вазиятларда, чизиқда жуда яхши ҳаракат қилади. Оёқда ҳам тўп билан бемалол муомалада бўлади. Жоан Ла Лига бир мавсумида 1040 та узатмани амалга оширган. Ҳамкасблари ичида фақатгина "Реал Сосьедад" дарвозабони Алекс Ремирода ундан кўпроқ. Ахир бу "Барселона" учун идеал дарвозабон-ку. 

"Ундан мен аввал топ-дарвозабонларда кўрмаган ҳислатларим мавжуд. Рефлекслар, жасорат, оёқ билан ўйнаш, етакчилик қобилияти, ишончли ўйин. Машғулотларда у 200 та зарбани барчасини қайтаради", — деганди Серхи Гомес. "Гарсиянинг ўйинини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўйлашимча, у бу мавсум Ла Лиганинг энг яхши дарвозабони бўлди, уни порлоқ келажак кутмоқда", — Шенсни каталон дербисидан кейин. Худди, яқин келажакда кимнинг ўринбосари бўлиб ўтиришини аввалдан билгандек.


Гарсияни сотқин дейишмоқда. Бироқ у болалигидан "Барселона" мухлиси

Гарсия "Барселона" билан келишувга эришгани маълум бўлгач, кипернинг она шаҳри Сальенда (Барселонадаги аҳоли пункти), ёқимсиз баъзи ёзувлар пайдо бўлди: "Жоан — каламуш", "Жоан — сотқин", "Puta Barça" (буниси энди "Барселона" манзилига айтилган гап). Аммо Гарсиянинг "Барселона"га трансфери эълон қилингач, "интернет учарлари" футболчининг болаликда кўк-анорранги формадаги суратларини излаб топишди. Жоаннинг ўзи трансферни шундай изоҳлади:

"Бахтлиман, жуда ҳам бахтлиман. Бу кунни узоқ кутгандим ва у келди. Ҳозирги қувончимни сўз билан изоҳлаш мушкул. Дарвозабон сифатида ўсишда давом этмоқчиман ва албатта, жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритиш ниятидаман. Шунинг учун ҳам бу ерга келдим. Ажойиб футболчиларга эга ёш жамоа — жуда ҳам қизиқарли лойиҳа. Улардан баъзилари билан шаҳсан танишман, шундай экан янги мавсумга тайёргарлик бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. 

Ўзимни қийинчиликлардан қўрқмайдиган, жамоага исталган вазиятда ёрдам беришга тайёр бўлган кипер, деб биламан. Жамоадошларимга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламан". 

Жоан ҳақида яна бир қизиқ факт, унинг бўйи — 191 см. Тер Штеген (187 см) ва табиийки, Пеньядан (184 см) ҳам баландроқ.

Гарсия жамоа юзи бўлишга ўрганиб улгурган футболчилардан. "Барса"да "Эспаньол"дан фарқли равишда дарвоза томон зарбалар ёмғири бўлавермайди. Натижада, концентрацияни сақлаш ва юзага келган вазиятларда ўзини кўрсатиш талаб этилади. Натижа қандай бўлишини — янги мавсум кўрсатади. Бу Ла Лига кейинги мавсумининг энг қизиқарли саволларидан бирилигига шубҳа йўқ.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
08 авг 13:58:31
MENTAL!ST
Boshlanish arafasida turgan mavsumda mayli, moslashish qismi bo'ladi, qiyinchiliklar bo'ladi. Ammo, kelasi mavsumda Garsiyadan umid katta. Darvozani mustahkam ushlab tursa bas.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика