Жо Харт "Селтик" ўйинчисига айланиши мумкин

Alisher
28 июл 2021
Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони Жо Харт фаолиятини "Селтик"да давом эттириши мумкин.

Шотландия клуби бу борада "Тоттенхэм" билан музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

34 ёшли англиялик футболчи Лондон клубига 2020 йилнинг августида ўтган эди. У 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома тузган.

Харт ўтган мавсум барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano