Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
24 май 2024, 15:29
Фахрий ёшларга йўл беради.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру 2024 йилги Европа чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

"Албатта, терма жамоада ўйнашни соғинаман, аммо вақтим тугаяпти. Биз ёшларга йўл беришимиз керак", – деди футболчи.

Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У терма жамоа сафида 57 та гол урган. Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионига айланиб, Миллатлар Лигаси ғолиби бўлган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe