UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  0 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  0 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  18 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби Янгиликлар

Жейдон Санчонинг "Боруссия"га хайрлашув мактуби

Англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади.

Бу хабарни ёзиш мен учун жуда оғир. Аввало Дортмунднинг "Боруссия"сига менга қилган барча яхшиликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар катталар сингари тажрибаси бўлмаган 17 ёшли йигитчага ишонч билдира олишди. Ушбу афсонавий клубга бўлган муҳаббатимни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Стадионга илк бора кирганимда, ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Кейинчалик "Боруссия"га ўтиш учун тўғри қарор қабул қилганимни англадим. Клуб билан алоқадор бўлганларнинг барчаси мени бағрини очиб кутиб олишди. Германияга кўчиб ўтиш нафақат футболга, балки янги турмуш тарзи ва янги маданиятга мослашишни тақозо этарди.


Баъзилар Буюк Британияни 17 ёшда тарк этиш катта таваккал деб ўйлашди, чунки мен нафақат чет элда ўйнашим, балки ўз уйим ва оиламни тарк этишим керак эди. Мен ҳар доим ўз истеъдодимни дунё миқёсида намойиш этишни хоҳлар эдим ва "Боруссия" менга бундай имкониятни яратди, бунинг учун мен улардан доимо миннатдорман. Барча ходимларга, мураббийларга, умуман клубда ишлайдиган барчага клубда менга ғамхўрлик қилганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барчангизни жуда соғинаман.

"Боруссия" футболчиси билан бир майдонда ўйнаш мен учун шараф. Иқтидорли футболчилардан кўп нарсаларни ўргандим. Яхшироқ ўйинчи бўлишимга ва футболни юқори даражада тушунишига ёрдам берганингиз учун ташаккур.

Сиз кичкина болакайнинг орзусини амалга оширдингиз. Мени бугунги даражага олиб чиқдингиз. Бу ёшимда жуда тез тажриба орттирдим ва тарихий марраларни забт этдим. Ушбу клуб менга ҳар бир бола орзу қиладиган Чемпионлар Лигасида ўйнаш имкониятини берди. "Боруссия" менга ҳам ўз терма жамоам учун ўйнаш имкониятини берди. Мен бу клубдан жуда катта қарздорман. Сизга раҳмат. Германия кубоги финалида ғалаба қозониш "Боруссия"даги фаолиятим учун ажойиб якун бўлди.


Дортмунд ҳар доим менинг бир қисмим бўлиб қолади ва мен уни ҳар доим соғинаман, яхши кўраман ҳамда клубга, жамоанинг барча аъзоларига ва айниқса мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Умид қиламанки, ушбу қароримни тўғри қабул қиласиз. Дўстликнинг энг чиройли қисми бу тушунишдир.

"Боруссия"га катта раҳмат!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика