

“Ҳарри Кейн тўп қаерда бўлишини жуда яхши билади, шунинг учун унинг иккинчи голини урганида ҳеч ҳам ҳайрон бўлмадим. Англияда шундай ўйин тақдирини ҳал қила оладиган ўйинчи борлигидан хурсандман. Кейн қанчалик зўр? У жуда-жуда яхши! Шу билан бирга у ҳал жуда ҳам ёш, аммо барқарор ўйин кўрсатмоқда”,— деди Лингард.



