Жердан Шакири: “Менга “Ливерпул” ва “Атлетико”дан таклиф бўлганди, аммо...”

Aslanov Jasurbek
20 дек 2016
“Сток Сити” ярим ҳимоячиси Жердан Шакири 2014 йили амалга ошмай қолган трансфери ҳақида тўхталди.

 

Ўша пайтда футболчи “Бавария” шарафини ҳимоя қилаётганди.

“Мен буткул “Бавария”дан кетишни истаётгандим. “Ливерпул” ва “Атлетико” мени ўз сафига чорлаётганди. Брендан Рожерс Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионати арафасида бир неча бор мени ўз жамоасига таклиф этганди. Аммо “Бавария” мени кетишимга қаршилик қилганди”.

Швейцария терма жамоаси аъзоси 2015 йил Миланнинг “Интер” жамоасига ўтган ва ярим йил Италияда тўп тепиб, ҳозирги жамоасига ўтиб кетганди.

“Очиғини айтадиган бўлсам “Интер” жамоасининг инфраструктураси бу шунчаки уят. Шу даражада машҳур клуб ўз инфраструктурасини яхшила олмаслиги кишини ажаблантиради. Жароҳатдан кейинги реабилитация марказлари, назарий структуралар, машғулотлар учун шароит – буларнинг барчаси Англияда бошқа жойга қараганда анча юқори даражада”, дея таъкидлаб ўтди Шакири.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports