"Женоа" Шевченкони истеъфога чиқарди

Alisher
15 янв 2022
"Женоа" Андрей Шевченкони бош мураббийликдан истеъфога чиқарди.

"Клуб мураббий ва унинг штабига сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдиради", - дейилади генуяликлар хабарида.

45 ёшли мутахассис қўл остида "Женоа" 11та ўйиндан атиги 1тасида ғалаба қозонди - Италия Кубоги доирасидаги "Салернитана" (1:0)га қарши ўйинда ғалаба.

Яна 7та ўйин мағлубият билан якунланди, шунингдек мутахассис учта дуранг қайд этди. "Женоа" айни дамда А Серия жадвалида 19-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/GenoaCFC