

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида Роберто Мургите тайинланди, унга Доменико Кришито ёрдам беради.
"Клуб мураббий ва унинг штаби вакилларига профессионаллик учун миннатдорчилик билдиради ҳамда келгуси фаолиятларида зафарлар тилаб қолади", — дейилади хабарда.
Вийера 2024 йил ноябрь ойидан буён "Женоа"да ишлаб келаётганди. Клуб Италия чемпионатининг 9 ўйинида 3 очко жамғариб, 20-ўринни банд этиб турибди.



