

Учрашувнинг 68-дақиқасида ғалаба голини урган неаполликлар форварди Андреа Петанья заҳира ўриндиғи томон югуриб, голни мураббий билан нишонлаган эди.
"Ўйлашимча, баъзида футболчилар мени яхши кўришади. Баъзан эса эрталаб уйғонишлари билан суратимга қараб тупуришса керак. Мен ўзим ҳам футболчи эдим ва хафагарчиликлар бўлиб туришини инкор қилмайман. Йигитларга ёлғон гапирмайман, улардан ҳеч нарсани яширмайман. Ўйлайманки, улар буни қадрлашади", — Гаттузонинг сўзларини келтиради Football Italia.



