Жеко Туркиядан таклиф олди
08 июн 2023 21:12
Янгиликлар
37 ёшли босниялик футболчининг А Серия жамоаси билан амалдаги шартномаси июнь ойи охиригача амал қилади.
Жеко фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Манбанинг хабар беришича, "Фенербахче" босниялик ҳужумчига таклиф билан чиққан. "Канарейкалар" Эдинга йиллик 4 миллион евро маош эвазига икки мавсумга мўлжалланган шартнома таклиф қилган.
2022/2023 йилги мавсумда Эдин Жеко 51 та ўйинда 14 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, 10 июнь, шанба куни “Интер” Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади.
Фикрлар