UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  1 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  1 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  3 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  8 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  60 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  16

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?! Янгиликлар

Жеко "Рома" эмблемасидаги оёқ қалқончасини тақади, лекин "Интер" сафида ўйнайди. Ие, қанақасига?!

У 6 йил римликлар шарафини ҳимоя қилган.

"Интер" Италия Кубоги финалида "Ювентус"ни мағлуб этиб (4:2), мавсумдаги илк совринини қўлга киритди. Миланликлар форварди Эдин Жеко гол урмади, лекин у қолган ўйинчилардан кам ҳаракат қилмади. Финал ҳуштагидан сўнг, босниялик чим устига ётди, эътиборли мухлислар футболчининг гетриси тагида қизиқ бир нарсага гувоҳ бўлишди: "Рома" логотипи туширилган оёқ қалқончаси.

Майдонда олинган расмда қалқончада айнан қандай нарса акс этганини тушиниш қийинроқ. Шу сабабли, 2021 йил декабрда бўлиб ўтган "Интер" - "Рома" баҳсидан аввал, кийиниш хонасида олинган кадрни эътиборингизга тақдим этамиз. Эдиннинг формаси ёнида "Рома" эмблемаси ва Жеконинг расми туширилган оёқ қалқончасини кўриш мумкин.

Ўша учрашувда "Интер" ғалаба қозонган (3:0), Эдин эса собиқ жамоаси дарвозасига иккинчи голини урган. Табиийки, нишонламаган.

Жеко нимага "Рома"ни бунчалик яхши кўради?

Босниялик форвард Рим клубида олти йил фаолият юритган — замонавий футбол учун етарлича узоқ муддат. Бу вақт мобайнида Жекони доимий равишда бошқа клубларга ижарага беришган (масалан, 2019 йили деярли "Интер"га ўтган). Футболчининг ўзи эса охирги мавсум Паулу Фонсека билан жанжаллашиб қолади. Аммо оммага ҳар доим Римда бахтли эканлигини таъкидлайди.

2018 йили у шундай деган: "Мен бу ерда бахтиёрман. Қолишга қарор қилганимнинг асосий сабаби ҳам шу. Аёлим ва фарзандларим ҳам шу ерда эканидан хурсанд".

2020 йили у шундай "дил изҳори" қилган: "Ҳар бир бўлиб ўтган ўйиндан кейин бу футболка тобора танамга сингиб бормоқда. Бу жараён терим билан бирлашиб кетгунга қадар давом этади", — деган эди Жеко. 

Шу билан бирга, Жеко "Рома" тарихида катта из қолдирган: 260 учрашувда майдонга тушиб, 119та гол урди. Босниялик ҳозирда "Рома" тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида учинчи ўринни эгаллаган. 

Еврокубок баҳсларида "Рома" сафида ҳеч ким Жекодан кўпроқ гол урмаган — 2021 йил мартида Эдин Европа Лигаси доирасида "Брага"га қарши баҳсда афсонавий Франческо Тоттининг рекордини янгилади. Жеконинг шундай ютуқларидан кейин у "Рома" учун қанчалик муҳим эканлиги борасида икки хил фикр бўлиши мумкин эмас...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика