UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

ЖЧ саралашининг 7-тур якунлари. Япония вазифани бажарди, Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея мундиалга яқин Янгиликлар

ЖЧ саралашининг 7-тур якунлари. Япония вазифани бажарди, Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея мундиалга яқин

Кеча, 20 март куни қитъамиз бўйлаб ЖЧ саралаш босқичининг учинчи раунд 7-тур учрашувлари ўтказилди.

7-тур якунларига кўра, ўз майдонида ғалаба қозонган Япония терма жамоаси бутун дунё жамоалари орасида биринчи бўлиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. 


"A" гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Ўзбекистон - Қирғизистон 1:0

Эрон - БАА 2:0

Қатар - КХДР 5:1

Бизнинг гуруҳдаги ҳар учала ўйинда кутилганидек мезбонлар ғалабага эришди. Терма жамоамиз қийинчилик билан ғалаба ғозониб, ўз ҳисобига муҳим уч очкони ёзиб қўйди. БААнинг мағлуб бўлиши ҳам бизга қўл келди ва эндиликда очколар фарқи 6тага етди. Лекин барибир хотиржам бўлиш керак эмас, чунки олдинда яна учта тур бор ва буёғига фақат қийин ўйинлар қолди. 



Ғаленои ғалабани Бейранвандга бағишлади

Эрон ўз майдонида БААни қабул қилиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейинги матбуот  анжуманида Эрон терма жамаси бош мураббийи Амир Ғаленои шундай деди: 

"Ғалаба учун хурсандмиз ва бемалол бу ғалабани дарвозабонимиз Алиризо Бейранвандга бағишласак бўлади. Чунки унинг моҳир сейвлари туфайли тўп дарвозамизга кирмади. Бизда жуда яхши жамоа бор ва бу жамоа билан бемалол ўз мақсадимизга эриша оламиз".


Паулу Бенту шогирдларини танқид қилмади

Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, БАА терма жамоаси устози ўз шогирдлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди:

"Биринчи таймни зўр ўтказдик, лекин тўпга кўпроқ Эрон эгалик қилди. Ўйлашимча, иккинчи таймда ҳам чиройли ҳаракат қилдик. Шогирдларимни танқид қилмоқчи эмасман, ҳамма бор кучи билан ўйнади. Фақат маҳорат бобида Эрон устунлик қилди. Энди КХДР билан ўйинни ўйлаймиз".

Гуруҳнинг учинчи баҳсида Қатар КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ўз очколарини 10 тага етказиб олди. Шундай қилиб, БАА билан Қатарнинг очколари бир хил 10 тадан бўлди.


8-тур учрашувлари. 25 март

Қирғизистон - Қатар

Эрон - Ўзбекистон

КХДР - БАА



"B" гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Жанубий Корея - Уммон 1:1

Ироқ - Кувайт 2:2

Иорадния - Фаластин 3:1

Жанубий Кореянинг ўз майдонида дуранг ўйнаши тур сенсацияси бўлди. Шунга қарамай, кореяликлар ҳамон пешқадам бўлиб қолмоқда ва катта эҳтимол бу жамоа гуруҳдан биринчи ўрин билан Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Ироқнинг Басра шаҳрида кечган Ироқ - Қувайт баҳсида 2:2 қайд этилди. Бу ўйинни 63 минг атрофида мухлис кузатиб борди. Ўйинда кувайтликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо Ироқ терма жамоаси футболчилари 90+3 ва 90+11-дақиқада гол уриб, мағлубиятни дурангга айлантиришди. Шундан сўнг майдонда тортишув ва жанжалли ҳолат юзага келди. Бош ҳакам эса кувайтлик футболчини четлатди.

Гуруҳнинг учинчи ўйинида Иордания Фаластин дарвозасига 3 та гол уриб зафар қучди. Гуруҳдаги вазиятга қарасак, тўртта жамоа иккита йўлланма учун курашмоқда. Ҳатто Кувайтда ҳам имконият бор дея оламиз. Бу гуруҳда кураш охирги тургача кечишини тахмин қилиш қийин эмас.


8-тур учрашувлари. 25 март

Жанубий Корея - Иордания

Фаластин - Ироқ

Қувайт - Уммон


C гуруҳи натижалари ва кейинги ўйинлар

Австралия - Индонезия 5:1

Япония - Баҳрайн 2:0

Саудия Арабистони - Хитой 1:0

Индонезия устидан қўлга киритилган йирик ғалаба Австралияга иккинчи уч очкони тақдим этди. Бу жамоа саралашни яхши бошлай олмади, тўрт марта дуранг ўйнади, лекин ҳозир иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Япония терма жамоаси Баҳрайндан устун келиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Самурайлар"нинг гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатиши маълум эди. Гуруҳ ўйинлари тугашига учта тур қолганида Япония вазифани бажарди.

Хитойни кичик ҳисобда мағлуб этган Саудия Арабистони гуруҳда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда Австралия ва Саудия Арабистони иккинчи ўрин учун кураш олиб боради. Назаримизда, Индонезия курашдан чиқди, чунки жамоа яхши кетаётган бир пайтда мураббий ўзгарди ва шу билан ҳаммаси ўзгариб кетди. 


8-тур учрашувлари. 25 март

Япония - Саудия Арабистони

Хитой - Австралия

Индонезия Баҳрайн


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика