ЖЧ-2034да стадионларда алкоголь бўлмайди! ФИФА Саудия Арабистони ҳукуматига қонунларни енгиллаштириш бўйича босим ўтказмайди

Omonjon To`xtamirzayev
17 дек 2024
Саудия Арабистонида ўтиши режалаштирилган ЖЧ-2034 мусобақасида стадионларда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш таъқиқланади.

"The Guardian"нинг хабарига кўра, Жаҳон чемпионати-2034 давомида стадионларда пиво сотилмайди. Фан-зона ва меҳмонхоналарда алкоголь сотиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Аммо шуниси аниқки, ФИФА Саудия Арабистони ҳукуматига қонунларни юмшатиш бўйича босим ўктазмоқчи эмас. 

Таъкидланишича, ФИФА Қатардаги мундиаль тажрибасини инобатга олган. Ўшанда Қатар ҳукумати мусобақа даврида стадионларда алкоголь ичимликларини сотуви бўйича аввалига келишувга эришилганига қарамай, уни бузишга қарор қилишган – натижада ташкилот "Budweiser" пиво брендига эга ҳомийлардан бири "AB InBev"га 40 млн фунт компенсация тўлашга мажбур бўлган. 

Ҳозирда Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар савдоси тўлиқ тақиқланган – уни фақатгиан мусулмон бўлмаган дипломатлар Ар Риёддаги ягона дўкондан харид қилишлари мумкин. Шунингдек, мамлакат келажакда ҳам алкоголь маҳсулотлари муомаласини йўлга қўйишни режалаштирмаяпти.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Guardian