

Бу ҳақда ФИФА Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Франция — Марокаш: бош ҳакам — Факундо Тельо, ёрдамчилар — Хуан Пабло Белатти, Габриэль Чаде, тўртинчи ҳакам — Дарио Эррера, захира ҳаками — Кристиан Наварро (барчаси — Аргентина).
Испания — Бельгия: бош ҳакам — Майкл Оливер, ёрдамчилар — Стюарт Бёрт, Джеймс Мейнворинг (барчаси — Англия), тўртинчи ҳакам — Рамон Абатти, захира ҳаками — Рафаэл да Силва Алвес (иккаласи — Бразилия).
Франция ва Марокаш терма жамоалари пайшанба, 10 июль куни ўзаро тўқнаш келишади. Ўйин соат 01:00 да Тошкент вақти билан бошланади. Испания ва Бельгия миллий жамоалари эса жума, 10 июль куни майдонга тушишади. Учрашув старти Тошкент вақти билан тунги соат 22:00 га тўғри келади.



