ЖЧ-2026 саралаши. Ҳиндистон ва Афғонистон сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига кейинги босқичдан қуруқ қолди

Оқил Абдубарноев
11 июн 2024
ЖЧ-2026 саралаши 2-босқичи доирасида "А" гуруҳи учрашувлари якунланди.

"А" гуруҳидан ўрин олган Қатар — Ҳиндистон учрашувида мезбонлар сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди — 2:1.

Гуруҳдаги яна бир беллашувда Афғонистон сафарда Кувайтдан сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборди — 0:1. 

Шу тариқа, учинчи босқичга Қатар ва Кувайт терма жамоалари йўл олди.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia