ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади

Khoja
10 июн 2025
Бугун ЖЧ-2026 саралаш учинчи босқич сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтади.

Мундиал йўлланмасини ҳал қилган Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 18:45 да «Бунёдкор« стадионида старт олади.

Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жоу Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, ВАРда эса Фу Минг фаолият олиб боради.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia